Fundraising September 15, 2024 – October 1, 2024 About fundraising

Ёш ва мевали боғлар қатор ораларидан самарали фойдаланиш

Ёш ва мевали боғлар қатор ораларидан самарали фойдаланиш

Мирзаев М., Джавакянц Ж.
How much do you like this book?
What’s the quality of the file?
Download the book for quality assessment
What’s the quality of the downloaded files?
Ўзбекистон ССР Давлат план комитетининг Илмий-техника информацияси ва техник-иқтисодий тадқиқотлар илмий-текшириш институти. Тошкент - 1985, 11 бет.Боғларни парвариш қилиш бўйича агротехник тадбирлар комплексида боғ қатор оралари тупроғини тўғри парвариш қилиш системаси муҳим аҳамиятга эга. Боғ тупроғини яхши ҳолда сақлашнинг рационал ва самарали усули ўсимликнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўғитлар тури ва дозасини тўғри белгилаш, суғоришларни ўз вақтида ўтказиш каби тадбирлар комплексини оқилона олиб боришни кўзда тутади.
Тупроқни яхши ҳолда сақлаш ва унга ишлов беришнинг рационал системалари боғ барпо этишдан бошлаб, то дарахтлар қуригунча бўлган даврни ўз ичига олиши зарур. Агар мевали дарахтлар ўтқазилганнинг биринчи йили кучли, тупроққа чуқур кетган илдизлар отса, улар тупроқнинг юза қатламида жойлашган илдизларга нисбатан қисқа муддатли ноқулай шароитларга - қурғоқчилик, қора совуқларга бардош беради. Тупроққа ишлов бериш шароитига кўра, илдизлар юза жойлашган бўлса, кейинги йиллари чуқур ишлов бериш қийинлашади ва илдиз системаси ташқи таъсирларга кўпроқ дучор бўлади. Шунинг учун қатор ораларига экиладиган экинларни танлашда уларни ўстириш боғ тупроғига ишлов беришнинг умумий системасида муҳим бўғин эканлигини ёдда тутиш зарур.
Language:
uzbek
File:
PDF, 4.74 MB
IPFS:
CID , CID Blake2b
uzbek0
Read Online
Conversion to is in progress
Conversion to is failed

Most frequently terms